Асосий мазмунга ўтиш

Бугун Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

Shahzod
Изоҳлар: 0

Хабарингиз бор, 6-13 октябрь кунлари Индонезияда III Параосиё ўйинлари бўлиб ўтади. Бугун Жакартадаги «Gelora Bung Karno Main Stadium»да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Тадбир маҳаллий вақт билан соат 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) бошланади. Асосий мусобақаларга эса эртага старт берилади.

Эслатиб ўтамиз, III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк маротаба 54 нафар спортчи билан иштирок этади. Ҳамюртларимиз спортнинг бешта тури: пауэрлифтинг, дзюдо, ўқ отиш, сузиш ва енгил атлетика бўйича баҳсларда ўз омадларини синаб кўришади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ