Бугун
Ads

Бугун "Пахтакор" чемпионликни тантана қилинадиган беллашувда "Сўғдиёна"ни қабул қилишади.

Ўйинга ташриф буюрадиган мухлислар чемпионлик нишонланишига аталган ажойиб кечага гувоҳ бўлишлари мумкин. Ишқибозлар нафақат қизиқарли футбол, балки чемпионликнинг чиройли байрамдан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Беллашув якунига етгач, стадионда лазер шоу ташкил этилади. Бундан ташқари, миллий эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури, қимматбаҳо совғалар қўйилган ижтимоий акция ва энг муҳим тадбир - чемпионлик кубогини топшириш маросими бўлиб ўтади.

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" беллашуви 1 октябрь, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mansurbek
01/10/2019 13:46
Эфирни тугатманглар лазер шовни кўрайлик биз ҳам. Қансертни ҳам кўрайлик