Бугун профессионал боксчиларимиз Мирзакамол Неъматов ва Баҳромжон Фозилов навбатдаги жангларини ўтказади. Бокс оқшомини қандай томоша қилиш мумкин? (ҳавола)

  • 19 октябрь, 2022, 11:50
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксда ўз фаолиятларини давом эттираётган боксчиларимиз Мирзакамол Неъматов ҳамда Баҳромжон Фозилов бугун Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Ўрта вазн тоифасида WBA Asia камари эгаси бўлган Баҳромжон Фозилов танзаниялик Нкулулеко Мҳленгога қарши жанг олиб бориши керак эди. Аммо рақиб виза билан боғлиқ муаммолар сабабли жанг манзилига етиб кела олмади. Фозиловга эса бошқа бир тажрибали боксчи Дмитрий Микҳайленко рақиблик қилади.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA Asia East камари эгаси бўлган Мирзакамол Неъматов эса россиялик Асланбек Козаев билан жанг ўтказади.

Ушбу профессионал бокс оқшоми Тошкент вақти билан соат 22:55 дан бошлаб Россиянинг Боец ТВ каналида жонли намойиш этилади.

Жонли трансляция учун ҳавола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!