Бугун қандай ўйинлар бор?
Айни вақтда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида деярли барча футбол мусобақалари тўхтатиб қўйилган. Аммо, бугун, 4 апрель куни мухлисларни бир қатор қизиқарли ўйинлар кутиб турибди.
Беларусь чемпионатида 3-тур учрашувлари давом эттирилади. Кун доирасидан 3 та беллашув ўрин олган ва уларнинг барчасини "Матч ТВ" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш имкониятга эгасиз.
Бундан ташқари, бугун Тожикистон Суперкубоги ҳам бўлиб ўтади. Унда амалдаги чемпион "Истиқлол" ўтган мавсум чемпионатда кумуш медалларини қўлга киритган "Хўжанд" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Беларусь чемпионати / 3-тур
17:25 "Шахтёр" (Солигорск) - "Неман" (Гродно) | МАТЧ ТВ
19:25 БАТЭ (Борисов) - "Рух" (Брест) | МАТЧ ТВ
21:25 "Динамо" (Брест) - "Славия" (Мозир) | МАТЧ ТВ
Тожикистон Суперкубоги
17:00 "Истиқлол" (Душанбе) - "Хўжанд" (Хўжанд)
Фикрлар