
Бугун Сардор Рашидов ва Эрен Дердийок гол урди
"Пахтакор" асосий таркиби бугун икки таркибга бўлиниб ўзаро ўйин ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда мураббийлар асосий жамоа сафида шуғулланаётган барча футболчиларни икки таркибга бўлган ҳолда синовдан ўтказилди. Беллашувда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Ғолиб жамоадан тўпларни Рашидов, Дердийок ва Иминов киритди.
Эслатиб ўтамиз, "шерлар" мавсумдаги биринчи расмий ўйинни 6 март куни Самарқандда "Насаф"га қарши Ўзбекистон Суперкубоги баҳси доирасида ўтказади. Ўйин соат 16:00да бошланади.
Фикрлар