Бугун шахмат бўйича жаҳон чемпионати рапид йўналишида ғолиблар номи аниқланади. 10-тур жуфтликлари ва ҳамюртларимиз ўринлари билан танишинг

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида FIDE рапид ва блиц жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ҳозирга қадар рапид йўналишида 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун 10-13-турларда ғолиблар номига ойдинлик киритилади.

Ҳамюртларимиз иштирокидаги 9-турда (аёллар учун 8-тур) қуйидаги натижалар қайд этилди:

natija

9-тур (аёллар учун 8-тур) якунига кўра ҳамюртларимиз жамғарган очколар ва ўринлари қуйидагича кўриниш олган:

Эркаклар
Нодирбек Абдусатторов - 7 очко/4-ўрин;
Нодирбек Якуббоев - 5,5 очко/30-ўрин;
Жавоҳир Синдаров - 5 очко/78-ўрин;
Шамсиддин Воҳидов - 4,5 очко/88-ўрин;
Жаҳонгир Воҳидов - 4,5 очко/102-ўрин;
Муҳиддин Мадаминов - 4 очко/116-ўрин
Муҳаммадзоҳид Суяров - 3,5 очко/142-ўрин;
Ҳумоюн Бекмуратов - 3 очко/162-ўрин.

Аёллар
Умида Омонова - 4,5 очко/40-ўрин;
Нафиса Мўминова - 4 очко/44-ўрин;
Афруза Ҳамдамова - 3,5 очко/65-ўрин.

10-тур (аёллар учун 9-тур) жуфтликлари билан танишинг:

juftlik

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!