Бугун “Sport” телеканалида Суперлига жонли эфирда трансляция қилинади, “Uzbek tigers”чи?

Хабарингиз бор, бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати янги мавсум старт олади. Кун доирасидан иккита беллашув бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.

Унда дастлаб Навоийда “Қизилқум” клуби “Локомотив”ни қабул қилади. Мазкур тўқнашув 18:00да бошланади. Кейин эса “Нефтчи” – “Насаф” учрашув ўтказилади. Бу баҳс 20:00дан старт олади.

Эътиборлиси, “Sport” телеканали Суперлиганинг бугун ўтказиладиган икки қарама-қаршилигини жонли эфирда намойиш этади.

Шунингдек, бугун бокс бўйича “Uzbek Tigers” WSB VIII мавсум гуруҳ босқичи 3-турида Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоаси билан куч синашади. Жанглар Ўзбекистон таэквандо федерациясига қарашли “Универсал” спорт саройида 19:00да бошланади.

“Sport” телеканалида бокс бўйича “Uzbek tigers” иштирокидаги жангларни 22:20да ёзиб олинган ҳолда кўрсатади.