Бугун Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 саралаш баҳслари бошланади

Бугун Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари бошланади. 
 
Куннинг дастлабки баҳсида Туркманистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 13:00да бошланади. Иккинчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан куч синашади. Мазкур ўйин соат 16:00да бошланади.
 
Барча ўйинлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
 
Осиё чемпионати U-20 саралаш баҳси
 
1 декабрь
 
13:00 Туркманистон – Эрон 
16:00 Қирғизистон – Ўзбекистон  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!