Бугун Хави ва Лапорта иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади

"Барселона" матбуот хизмати бугун Тошкент вақти билан 16:00да Хави ва жамоа президенти Жоан Лапорта матбуот анжумани ўтказишини маълум қилди. 

Бугунги матбуот анжуманида Лапорта Хавининг яна бир мавсум "кўк-анорранглилар" сафида қолишини эълон қилиши кутилмоқда. Маълум бўлишича, мураббий Каталония клубини тарк этиш борасидаги фикрини ўзгартирган. 

Биласиз, Хави қишда мавсум якунланганидан сўнг "Барселона"ни тарк этишини маълум қилганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!