Бугун яна бир полвонимиз шоҳсупадан ўрин олиши мумкин

Финландиянинг Тампере шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунги баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган юнон-рум кураши йўналишида -55 килограмм ваз тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Тўрабек Тиркашев мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олди.

Хусусан, мусобақани нимчорак финал босқичидан бошлаган спортчимиз илк баҳсда АҚШ вакили Рандон Дрью Мирандани 6-5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, чорак финалда хитойлик Лигуо Саодан 9-1 ҳисобида устун келди. Бироқ, ҳамюртимиз финал олдидан ўтказилган беллашувда туркиялик Керем Камалга 10-1 ҳисоиибда имконяитни бой бериб қўйди.

Қайд этиш лозим, Тўрабек бронза медали учун ўтказиладиган беллашувда молдовалик Сергей Жепан ва грузиялик Нугзари Цурцумия жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)