Бугун Яхшибоев жамоаси Польша Кубоги чорак финалида ўйнайди

Бугун Тошкент вақти билан тунги соат 00:30 дан бошлаб Польша Кубоги чорак финалидан ўрин олган яна 2 баҳсга старт берилади. Унда  Жасур Яхшибоев тўп сурувчи Варшаванинг "Легия" клуби "Пяст Гливице" клубини ўз уйида қабул қилади.

Ҳозирча, Яхшибоевни ички чемпионатда синаб кўришга шошилмаётган бош мураббий Михневич Чеслав уни бугунги кубок баҳсида майдонга тушириши мумкин, дея кўплаб спорт нашрлари тахмин қилаётан эди. Бироқ якунда ундай бўлмаслиги ошкор бўлди, сабаби "Легия" ҳалигача Жасурни Кубок баҳслари иштироки учун рўйхатдан ўтказмаган экан. Шундай қилиб, бугунги баҳсда ҳам биз ўзбек ўғлонини майдонда кўрмаймиз.

Яхши янгилик ҳам йўқ эмас - агар варшаваликлар бугунги баҳсни ютиб, ярим финалга йўл оладиган бўлса, кейинги баҳслар учун Яхшибоевни рўйхатдан ўтказишлари мумкин экан. Демак, ўйинни қизиқиб томоша қилишга етарлича сабабимиз бор экан. Кузатамиз, 00:30 да Варшава бизни чорлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!