Бугун Яхшибоев ва Умаровнинг жамоалари ўйнайди

Бугун Беларусь чемпионатида 19-тур ўйинлари давом эттирилади. Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби бу тур ўз майдонида "Торпедо БелАЗ" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.

Шунингдек, бугун Жасур Яхшибоевнинг "Шахтёр" жамоаси ҳам ўз ўйинини ўтказади. Солигорскликлар "Смолевичи"ни меҳмон қилишади.

Беларусь Олий лигаси. 19-тур

18:00 "Энергетик-БГУ" - "Торпедо БелАЗ"

22:00 "Шахтёр" - "Смолевичи".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!