Бугун Яхшибоев ва Умаровнинг жамоаси ўйнайди. Рақиб жамоа аъзоларида коронавирус аниқланган

Бугун Беларусь чемпионатида 10-тур ўйинлари давом эттирилади. Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган "Энергетик-БГУ" клуби бу тур "Ислочь" жамоаси меҳмони бўлади.

Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланадиган учрашувни "Матч Футбол 1" телеканали жонли эфирда намойиш этади. 

Қайд этиш жоиз, бундан бир муддат илгари Беларусь ОАВда "Ислочь" жамоаси аъзоларидан коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. "Прессбол"нинг ёзишича, жамоа массажчи, асосий жамоанинг захира дарвозабони ва ёшлар жамоасининг дарвозабонида COVID-19 аниқланган.

Беларусь чемпионати. 10-тур

20:30 "Ислочь" - "Энергетик-БГУ" | "Матч Футбол 1" (Россия), "Спорт 1" (Украина)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)