Бугундан "Abu Dhabi Grand Slam 2025" турнири бошланади
Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади. "Abu Dhabi Grand Slam 2025" турнирининг илк куни эркаклар -60, -66, аёллар -48, -52, -57 кг вазн тоифаларида ғолиблик йўлида татамига чиқишади.
Илк кунги баҳсларда Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг тўрт нафар вакиласи мусобақа медаллари ҳамда жаҳон рейтинги учун тақдим этиладиган қимматли очколар учун баҳсларга киришади. Уларни шиддатли беллашувлар ва жиддий рақобат кутмоқда.
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова — Амбер Гершес (Нидерландия)
-52 кг: Сўғдиёна Рафкатова — Роза Дертяш (Венгрия)
-52 кг: Муҳайё Аҳматова — Юна Герасимова (Россия)
-57 кг: Шукуржон Аминова — Ганхуяг Энхжин (Мўғулистон)
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.



Фикрлар