Бугундан Италияда 21-тур ўйинлари бошланади.

Бугундан Италия чемпионатида 21-тур учрашувлари бошланади. Кун доирасидан "Фиорентина" - "Интер" баҳси ўрин олган. Тур 7 февралга қадар давом этади.

Биз учун аҳамиятлиси, Элдор Шомуродов фаолият юритаётган "Женоа"нинг ўйини. Генуяликлар эртага "Наполи" билан куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.

"Женоа" охирги 4 турдан бери мағлубият нималигини билмаяпти. Жамоа "Аталанта" билан дуранг қайд этган. Қолган 3 учрашувда ғалаба қозонди. Баллардини шогирдлари ушбу серияни давом этира оладими? Буни 6 февраль куни билиб оламиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)