Бугунги "Олтин тўп" Бенземаники!

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Реал" - ПСЖ жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйнидан кейин таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "Телеграм" каналида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди.

"Бугунги "Олтин тўп" Бенземаники. "The Best" Модричники. Мураббийлар жангида эса Анчелотти дарс берди. Почеттино, 2 тўп фарққа ишониб иккинчи бўлимда ётиб олди. Мбаппеси, Неймари, Мессиси билан бундай ўйнагани учун қаҳшатқич зарба қабул қилди.

"Реал" Мадрид яна бир бор характер намойиш этди. Қизиғи, ҳисоб 3:1 (3:2) лигида ҳам айнан мезбонлар гол уришга интилишди. ПСЖ яна орзусига етиша олмади. "Реал" Мадрид чоракфиналда", - дейди Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!