БУМ! "Навбаҳор" футболчиси жамоа билан хайрлашди
Наманганнинг “Навбахор” клуби футболчиси Асадбек Собиржонов расман жамоа билан хайрлашганини эълон қилди.
Бундан бир неча дақиқа олдин футболчининг ўзи ҳам инстаграм сахифаси орқали клуб билан хайрлашганини маълум қилди. “Барчаси учун рахмат”- деб ёзади у ижтимоий тармоқдаги сахифаси орқали.
Эслатиб ўтамиз, футболчи бу мавсум биринчи давра бахсларида наманганликлар сафида барча 13 та ўйинда иштирок этди. Аммо аксар беллашувларда захирадан ўйинга қўшилди. Собиржоновнинг кейинги жамоаси номи хам деярли маълум бўлиб улгурган. Футболчи фаолиятини Бекободнинг “Металлург” клубида давом эттиришга яқин бўлиб турибди. Унинг бу қарорга келишида бекободликларнинг янги бош мураббийи сифатида Григорий Колосовскийнинг иш бошлаши туртки бўлган бўлиши эхтимоли катта.
Фикрлар