Бунақа Мессининг ҳам тушига кирмаган. Мбаппе ундан уч баравар кўп маош олади!

“Пари Сен-Жермен”да қолишга қарор қилган Килиан Мбаппе дунёда энг кўп маош оладиган футболчига айланди.

Таниқлик журналист Танкреди Палмерининг аниқлашича, янги келишувга кўра, 23 ёшли ҳужумчи йилига 93 миллион евро маош олади. Бу сумма ҳозирга қадар ҳамма кўп маош олиб келган Лионель Мессиникидан қарийб уч баравар ошиқдир.

Энг катта маош олувчилар рейтингнининг учинчи поғонаси ҳам ПСЖ вакили Неймарга тегишли. Бразилиялик ўйинчи ҳар мавсум учун 30 миллион евро олмоқда.

ПСЖ олдида турган асосий вазифа тезроқ Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишдир. Бу парижликлар муваффақият қозонмаган асосий турнир ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!