Бунақа ўйинчи керакмас! Французлар “Барса” юлдузини қайтариб беради
Франция чемпионатида ишлари у қадар юришмаётган “Монако” клуби ёзда мавсум бошида “Барселона”дан ижарага олинган ҳужумчи Ансу Фатини тўлиқ трансфер қилмайдиган бўлди.
Бундай қарор қабул қилинишига 23 ёшли футболчининг доимий жароҳатлари асосий сабаб бўлгани айтилмоқда.
Бу ҳақда Dailysports нашри қатор нуфузли манбалар билан ҳамкорликда ишлаётган журналист Ромен Молинага таяниб хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Фатининг “Монако”даги тақдири бўйича қатъий позиция шаклланиб бўлган. Клуб испан футболчисининг ёш бўлишига қарамай, жароҳатларга мойиллиги ва шартнома бўйича юқори талаблари Фатининг “Барселона”дан “Монако”га доимий трансферини амалга ошиши борасидаги умидларни йўққа чиқарди.
Ансу Фати ўтган ёзда “Монако”га бир йиллик ижара асосида келиб қўшилган идан бери ҳозиргача 14 та учрашувда майдонга тушиб, олти марта гол урди. Бироқ жорий йилнинг декабрь ойида у сон мушакларидан жароҳат олди ва ҳозиргача тикланиш жараёнини ўтамоқда. Унинг майдонга қачон қайтиши ҳали номаълум.



Фикрлар