Бунақаси Англия терма жамоаси тарихида бўлмаган эди

Англия терма жамоаси футболчилари Харри Магуайр ва Рис Жеймс кеча УЕФА Миллатлар лигасидан ўрин олган Данияга (0:1) қарши баҳсда қизил карточка олди.

5 сентябрь куни Исландияга (1:0) қарши ўйинда ҳакам инглизлар ҳимоячиси Кайл Уокерга қизил карточка кўрсатган эди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, Англия терма жамоаси футболчиларига тарихда илк бор 1 йилда 3 та қизил карточка кўрсатилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)