Бунақаси бўлмаган: “Манчестер Юнайтед” гол урадиган ҳужумчи қолмади
“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг дастлабки уч турида рақиблар дарвозасини жами тўрт маротаба ишғол қилди.
Учинчи турда Эрик тен Хаг шогирдлари ўйин бошланиши билан тўрт дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юборди ва ўйин охиригача катта қийинчилик эвазига учта гол уриб, мағлубиятни ғалабага айлантира олди.
Статистика ишқибозлари бошқа кўрсаткичга эътибор қаратди. “Манчестер Юнайтед”нинг илк учта учрашувида жамоанинг бирорта ҳужумчи рақибларга битта ҳам гол ура олмаган.
Мавсумдаги илк тўп ҳимоячи Рафаэль Варан ҳисобига ёзилди ва жамоага “Вулверхэмптон” устидан кичик ҳисобда ғалаба келтирди. Учинчи турда “Ноттингем Форест” дарвозасидан жо олган учта гол ярим ҳимоя вакиллари - Кристиан Эриксен, Каземиро ва Бруну Фернандеш ҳисобига ёзилди.
Олдинги чизиқ вакилларидан Амад Диалло, Антони Марсьяль, Маркус Рашфорд, Жейдон Санчо ва Расмус Хёйлунн ҳали голлар ҳисобини очгани йўқ.
Фикрлар