Бунақаси бошқа бўлмайди! Легионеримиз аутдан гол урди
Россия Миллий футбол лигасининг 23-турида Виталий Денисов тўп тепаётган “Томь” жамоаси сафар учрашувида “Спартак-2” меҳмони бўлмоқда.
Айни пайтда давом этаётган учрашувнинг иккинчи дақиқасида футбол оламида кам учрайдиган воқеа юз берди. Футбол мухлислари ўзбекистонлик футболчининг тўпни ён қизиқдан узоқ масофага отиб бера олишини яхши билашди. “Спартак-2” жамоасига қарши учрашувда Виталийнинг бу маҳорати қўл келди.
Денисов аутдан тўпни рақиб дарвозаси томонган отди. Тўпга биринчи бўлиб москваликлар дарвозабони Тимур Акмурзин етиб келди. Бироқ, кутилмаганда сирпаниб кетиб, Денисовдан келган тўп билан бирга ўз дарвозаси ичига йиқилди.
Албатта, қоидага кўра, бу вазият автогол, деб баҳоланди.
Фикрлар