“Бунақаси Олий лигада ҳам кам” ёхуд Иккинчи лигадаги мухлислик (фото)
Ads

“Футбол – мухлислар учун” деган тушунча мавжуд. Бироқ афсуски, Олий лигамиздаги аксарият клубларнинг уй учрашувларини жуда ҳам кам томошабин стадиондан туриб кузатади. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Аммо бу алоҳида мавзу.

Шундай бўлсада, ҳақиқий футболни севувчи мухлислар юртимизда етарлича топилади. Буни Иккинчи лига баҳсларида иштирок этувчи “Денов” клуби мухлислари мисолида кўришимиз мумкин.