Бундан ёмони бўлмаганди: Бразилия Жаҳон чемпионатида ўз антирекордини ўрнатди
Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатида 1/8 финал босқичида Норвегияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Қизиғи шундаки, ушбу баҳсда бразилияликлар тўпни жами ўйин вақтининг атиги 34 фоизи давомида назорат қилган.
Opta статистика маркази мутахассисларининг таъкидлашича, бу кўрсаткич жаҳон чемпионатлари тарихида Бразилия термаси учун энг паст тўп назорати сифатида қайд этилди. Мазкур статистика 1966 йилдан буён юритиб келинади.
Бундан олдин Бразилия терма жамоасининг антирекорди 1998 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландияга қарши ўйинда қайд этилган эди. Ўша баҳсда жамоа тўпни 40 фоиз вақт давомида назорат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси 1990 йилдан бери биринчи марта жаҳон чемпионатини 1/8 финал босқичидаёқ тарк этмоқда.

Фикрлар