Бундеслига. "Айнтрахт" - "Боруссия" Д: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Германия Бундеслигаси 10-туридан ўрин олган "Айнтрахт" - "Боруссия" Дортмунд учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Ўйин марказда кечмоқда. Жамоалар ҳужум уюштиришда муаммога дуч келяпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Рақибини чалиб йиқитган Эмре Жанга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 86'

    Давид Абрахам (Айнтрахт Франкфурт) ҳимоядаги фоли учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 84'

    Матс Ҳуммелс ҳужумда фол ишлатди.

  • 82'

    Филипп Костич рақиб ҳужумини қўполлик эвазига тўхтатиб қолганлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 80'

    Беллингҳем Санчони биргина паси билан ўта қулай позицияга чиқариб юборди, бироқ Санчо зарба беришга улгурмади. Пас бир неча сония аввал берилганида гол кўришимиз мумкин эди.

  • 77'

    Рейна бурчак зарбасини яна бир бош билан берган зарбаси эвазига бесамар якунлади.

  • 75'

    "Боруссия" ҳам ўзгариш амалга оширди. Юлиан Брандт ўрнига Жуд Беллингҳем ўйинга қўшилди.

  • 75'

    "Айнтрахт" сафида 2 ўзгариш: Андре Силва ва Аймен Баркок ўрнига майдонга Доминик Кор ва  Бас Дост тушди.

  • 74'

    Жейдон Санчо ўта қулай вазиятдан зарба беришга муваффақ бўлди, тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 72'

    "Айнтрахт"нинг кетма-кет 2-бурчак зарбасини Филипп Костич ижро этди, тўпга эса Роман Бюрки эга чиқди.

  • 71'

    Аймен Баркок бурчакдан узатган тўпи ҳимоячиларга бориб тушди ва тўп бой берилди.

  • 68'

    Юсуф Мукокодан ажойиб зарба ва Кевин Траппдан енгил сейв. 

  • 66'

    Мезбонлар сафида ўзгариш: Себастьян Руди ўрнига Стефан Ильзанкер майдонга тушди.

  • 65'

    Жибрил Соу қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 64'

    Юлиан Брандт зарба позициясидан дарвозанинг ўнг бурчагига зарба берди, дарвозабон азиятни бартараф этди.

  • 60'

    Себастьян Руди қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 60'

    Франкфурт клуби бурчак зарбасидан сўнг хавфли вазият юзага келтирди, дарвозабон ўз ўрнида.

  • 59'

    "Айнтрахт" футболчилари Эдван Нъдика ҳамда Филипп Костич рақибнинг хавли хужумини бартараф этди, бироқ қарши ҳужумга чиқишнинг иложи бўлмади.

  • 56'

    ГООООООООООООЛЛЛ!!! Жованни Рейна жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси эвазига франкфуртликлар дарвозасининг тўққизлик бурчагини ишғол этди! Супергол!

  • 55'

    Меҳмонлар футболчиси Жованни Рейна бурчак зарбасидан сўнг бош билан зарба беришга эришди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 51'

    "Айнтрахт" футболчиси рақиб жарима майдонигача тезкор ҳужум амалга оширди, бироқ бу ҳимоячилар туфайли бесамар кетди.

  • 48'

    "Боруссия" Дортмунд футболчилари ўз ярим майдонида бир неча дақиқадан бери паслар сериясини амалга оширмоқда.

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 44'

    Майдон эгаларининг тезкор қарши ҳужумини "Боруссия" ҳимоячилари бартараф этди.

  • 42'

    Тайм сўнгини ҳам меҳмонлар фаолроқ ўтказмоқда. Бироқ футболчилар яна хавфли вазиятлар яратишда оқсаяпти.

  • 39'

    Ўйин назорати дортмундликларда. Бироқ жарима майдонига ёриб киришга имконият бўлмаяпти.

  • 36'

    Баркокнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 33'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 31'

    Брандт ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 29'

    "Боруссия" футболчилари қанотларни тез-тез алмаштириб, олдинга ўтяпти.

  • 26'

    Санчо қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 24'

    "Асаларилар" фаол ҳужумлар уюштиришни бошлади.

  • 22'

    Бурчак тўпидан кейин меҳмонлар хавф пайдо қила олди. Бироқ зарба берадиган футболчи топилмади.

  • 20'

    Санчонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 17'

    Рейнанинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 15'

    "Айнтрахт" футболчисининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 13'

    Хинтереггер Рейнага нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 11'

    Франкфуртликларнинг ҳужумлари кескин тус олмоқда. "Боруссия" ўз имкониятларидан фойдалана олмаяпти.

  • 9'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Айнтрахт" ҳисобни очди!

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Даити Камада дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 8'

    Хуммельс ҳужумда қоида бузди. Тўп мезбонларга қайтариб берилди.

  • 7'

    Дортмундликлар марказда тўпни назорат қиляпти.

  • 5'

    Баркокнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Шульц қайтарди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан фаол ўйин кўрсатган меҳмонлар стандарт вазият ишлаб олди. Бироқ Санчо узатган тўпга шериклари ета олмади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!