
Бундеслига. “Бавария” чемпионлик учун навбатдаги қадамни ташлади
Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 25-туридан ўрин олган “Фрайбург” ҳамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Мазкур ўйинда мюнхенликлар сафарда бўлишларига қарамай йирик ҳисобда ғалаба қозонишди – 4:0.
Шу тариқа, Юпп Хайнкес шогирдлари чемпионлик учун навбатдаги қадамни ташлашди. Энди 2-ўриндаги “Шальке-04” билан орадаги очколар фарқи 20 тага етди.
Германия Бундеслигаси. 25-тур
Фрайбург – Бавария 0:4 (0:2, 0:2)
Голлар: 0:1 – 25, автогол Шволов, 0:2 – 28 Толиссо, 0:3 – 54 Вагнер, 0:4 – 69 Мюллер.
Фрайбург – Шволов, Линхарт (Кат, 46), Гульде, Сеюнджю, Кох, Хаберер, Абраши (Хефлер, 46), Штенцель, Гюнтер, Хелер (Раве, 57), Петерсен.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Боатенг, Алаба, Бернат, Алькантара (Руди, 74), Киммих, Толиссо, Видаль (Зюле, 83), Вагнер, Мюллер (Рафинья, 81).
Огоҳлантириш: Кох (60).
Фикрлар