Бундеслига. “Бавария” мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди

BEPUL PROPAN

Мазкур турнинг илк ўйинида “Бавария” пойтахтга сафар уюштириб, “Герта” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган беллашувда майдон эгалари кутилмаганда  мюнхенликларни мағлубиятга учратишди – 2:0. Ибишевич ва Дуданинг голлари “Бавария”нинг мавсумдаги илк мағлубиятига сабаб бўлди.

Қайд этиш керак, ўтган турда “Бавария” ўз майдонида “Аугсбург” билан тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Ўшанда жамоа илк бор очко йўқотган эди.

Герта – Бавария 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 23, пенальти Ибишевич, 2:0 – 44 Дуда.

Герта – Крафт, Лазаро, Штарк, Рекик, Миттельштедт, Шелбред, Майер, Калу (Лекки, 71), Дуда, Дилросун (Ястшембски, 90), Ибишевич (Зельке, 53).

Бавария – Нойер, Киммих, Зюле, Боатенг, Алаба, Алькантара, Роббен (Мюллер, 52), Хамес (Вагнер, 72), Саншеш (Гнабри, 63), Рибери, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Ибишевич (40), Киммих (48), Дилросун (90), Дуда (90).

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию