Бундеслига. "Бавария"га иккинчи ўрин ҳам насиб қилмаслиги мумкин

Бундеслиганинг 31-тур учрашувлари давом этаётган бир пайтда "Бавария" дебютант "Хайденхайм"га камбэк эвазига таслим бўлди. Дастлаб, Сане ва Гнабрилар фарқни иккитага оширишган бўлса, Тим дубль, Сесса эса битта гол билан жавоб қайтаришди. Бу мағлубият мюнхенликлар учун мавсумдаги олтинчиси ҳисобланади. Сўнгги марта жамоа 2011/12 йилги мавсумда 5 маротаба ютқазган. Ўшанда "Боруссия" турнир ғолибига айланганди. 

Borussia Dortmund - 2011-12 German Bundesliga Champions | Borussia  dortmund, Dortmund, Mr perfect

Орадан 12 йил ўтиб "Бавария" яна чемпионликни топширмоқда. Аммо бу сафар клуб иккинчи ўринда қолиши учун ҳам курашишига тўғри келади. Сабаби, "Штутгард" Томас Тухель шогирдлари билан очколар сонини тенглаштириб бўлди. Бу турда штутгартликлар "Боруссия" устидан ғалаба қозониб, очкосини 60 та етказди. Олдинда 7 та тур бор. Бу икки клуб  32-турда ўзаро тўқнаш келади. Шу билан бирга, "Штутгарт" "Байер" билан ҳам битта ўйин ўтказади. Жамоани сўнгги бор айнан Леверкузен клуби Германия кубогида мағлубиятга учратган. Шундан бери Себастьян Хенесс шогирдларини ҳеч ким таслим қила олмаяпти. 

Bundesliga » News » VfB Stuttgart muss Tempo im Endspurt erhöhen

Ушбу жамоа таркибида Тошкентнинг Олмалиқ шаҳрида туғилган Вальдемар Антоннинг ҳам борлиги одамни қувонтиради. Ҳимоячи "Штутгарт"нинг сардори ҳисобланади ва асосий футболчиларидан биридир. Яқиндагина Германия терма жамоасида дебютини амалга оширган Антонни бир неча топ клублар кузатиб бормоқда. У ёзги трансферлар ойнасида АПЛга кўчиб ўтса ҳам, ажабланманг. 

Waldemar Anton: Mehr als nur Abwehrchef beim VfB Stuttgart - Fußball - SWR  Sport

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!