Бундеслига. "Боруссия" Дортмунд - "Вольфсбург": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Германия Бундеслигаси 14-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Вольфсбург" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'

Жиованни Рейна захирага олинди. Унинг ўрнига Загаду майдонга тушди.
- 90'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ўйин тақдирини ҳал этди!
Жейдон Санчо қарши ҳужумда рақибини жазолади!
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Штеффен ва Шлагер ўрнига Гинчек ҳамда Бялек ўйинни давом эттиради.
- 85'

Марко Ройс ўрнига Эмре Жан майдонга тушди.
- 84'

Меҳмонлар навбатдаги бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.
- 81'

Эрлинг Ҳоланд ўрнига Штеффен Тиггес ўйинга қўшилди.
- 80'

Хуштагдан кейин тўпни тепиб юборгани учун Ҳоландга сариқ карточка кўрсатилди.
- 77'

Понграчичга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 75'
"Боруссия"нинг навбатдаги ҳужуми Санчонинг ноаниқ узатмаси туфайли узилиб қолди.
- 73'
Вергхостнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.
- 71'

Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Бюрки ушлаб олди.
- 69'
Гол ўтказиб юборган меҳмонлар фаолликни оширмоқда.
- 66'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" ҳисобни очди!
Бурчакдан етказиб берилган тўпни Аканжи дарвозага тўғирлаб юборди.
- 64'
Ҳакамга жиддий эътироз билдирган Вергхостга сариқ карточка кўрсатилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 62'
"Асаларилар"нинг навбатдаги ҳужумидан Ҳоланд наф чиқара олмади.
- 60'
Максимилиан Арнольднинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 58'
Витсель жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда қоида бузди. Меҳмонларда стандарт юзага келди.
- 56'

"Вольфсбург" босим уюштирмоқда. Бу сафар узоқ масофадан берилган зарбани Бурки ушлаб олди.
- 55'
Вергхост яна бир қулай имкониятдан наф чиқара олмади. Унинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 54'
Вергхост жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди.
- 52'

Ҳоланднинг "пушка" зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 50'
Дортмундликлар яна назоратни қайтариб олди. Энди улар позицион ҳужум уюштирмоқда.
- 48'
Бўлимни меҳмонлар фаолроқ бошлади. Жарима майдонига оширилган тўпга Сильва ета олмади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Тайм сўнгида "Боруссия" стнадарт юзага келди. Ройснинг аниқ зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди.
- 45'

Ҳоланднинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Ройс шеригини бўш қолган дарвоза қаршисига чиқариб юбориши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи яхши ҳаракат қилди
- 42'

Вергхостнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.
- 41'

Қўполликлар бироз кўпайиб кетди. Бу сафар Дилейни сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 39'

Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Штеффен огоҳлантирилди.
- 38'

Санчо узатган тўпга Ҳоланд зарба бера олмади. Яна бир вазият қўлдан кетди.
- 36'
Майдон эгалари рақиб жарима майдони атрофида тўпни бир-бирига узатиб, ҳимоядаги бўш ҳудудларни қидирмоқда.
- 33'
Ҳоланднинг кучли зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди. "Боруссия" голга тобора яқинроқ келмоқда.
- 32'
Бу сафар Арнольд рақиб жарима майдонида йиқилди. Рефери яна ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 30'
Ройс жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳозирча, ҳакам жим!
- 28'

Ҳоланднинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 26'

Янник Герхардтга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 25'

Майдон марказида Герхердтга ниисбатан қоида бузган Ҳуммельс огоҳлантирилди.
- 23'
Штеффеннинг зарбасидан кейин тўп Витселнинг қўлига тегиб кетди. Бироқ ВАРдаги ёрдамчиларига қўлоқ солган ҳакам қўлни табиий ҳолатда деб топди.
- 21'
"Вольфсбург" футболчилари жарима майдони ичида бир-бирига ҳалал бериб юборди. Бироқ Штеффен кучсиз бўлса-да, зарба беришга улгурди.
- 20'
Сильвага нисбатан ишлатилган қўполлик учун меҳмонлар яхши стандарт вазиятга эга бўлди.
- 19'
Тома Меньенинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.
- 17'

Бурчакдан оширилган тўпга Ҳоланд бироз ета олмади.
- 15'
"Вольфсбург" футболчилари майдон марказида қисқа узатмалар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.
- 13'

Санчонинг бурчакдан узатган тўпига жамоадошлари зарба бера олмади.
- 12'
Геррейрунинг жарима майдони томон узатган тўпи ҳимоячилардан ўтмади.
- 10'

Ройснинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. "Асаларилар" уйғонди чоғи.
- 8'
Меҳмонлар рақибга босим уюштириб, марказдаёқ тўпни олиб қўйишга эришмоқда.
- 6'
Бу сафар Герхардтнинг зарбаси хавфли чиқди. Бироқ тўп йўналишини Ҳуммельс ўзгартиришга эришди.
- 5'
"Боруссия" ҳимоячилари хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Шлагер ноаниқ зарба берди.
- 3'
Меҳмонлар илк дақиқалардан фаол ўйин кўрсатмоқда. Улар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида бошланади!

Фикрлар