Бундеслига. "Боруссия Дортмунд" "Мюнхенгладбах"ни ишончли ҳисобда таслим этди
Бундеслига 15-турнинг илк беллашувида "Боруссия Дортмунд" ўз майдонида "Боруссия Мюнхенгладбах"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 3 очкони қўлга киритди.
Тўқнашувнинг илк голи 10-дақиқада Юлиан Брандт томонидан киритилди. Иккинчи голни эса мухлислар ўйиннинг сўнгги дақиқаларида томоша қилишди. 90+7-дақиқада Максимилиан Байер дортмундликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, "арилар" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 32 тага етказиб олди. Жамоа пешқадам "Бавария"дан 6 очко ортда, 3-ўриндаги "Лейпциг"дан эса 3 очко олдинда.
- Германия - Бундеслига
- Regular Season
Боруссия Дортмунд
- Julian Brandt 10'
- Maximilian Beier 90'
Тугади
2
:
0
20.12.2025 00:30



Фикрлар