Бундеслига. “Боруссия” Дортмунд “РБ Лейпциг” майдонида дуранг ўйнади
Ads

Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 25-туридан ўрин олган “РБ Лейпциг” ҳамда “Боруссия Дортмунд” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйинда кучлар тенг келди – 1:1. Учрашувнинг 29-дақиқасида Жан-Кевин Огюстен мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Марко Ройс мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.

Германия Бундеслигаси. 25-тур

РБ Лейпциг – Боруссия Д 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 1:0 – 29 Огюстен, 1:1 – 38 Ройс.

РБ Лейпциг – Гулачи, Упамекано, Орбан, Клостерманн, Забитцер, Лаймер, Кампль (Ильзанкер, 66), Кейта, Форсберг (Брума, 61), Огюстен (Поульсен, 75), Вернер.

Боруссия Д – Бюрки, Аканджи, Шмельцер, Пишчек, Топрак, Гетце (Филипп, 78), Вайгль, Шюррле, Дауд, Ройс (Пулишич, 88), Батшуайи.

Огоҳлантиришлар: Вайгль (33), Дауд (45), Батшуайи (61), Пишчек (83).