Бундеслига. "Боруссия Дортмунд" сафарда очко йўқотди
Бундеслига 2-туридан ўрин олган "Бохум" - "Боруссия Дортмунд" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, 13-дақиқада Штёгер ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада Мален мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, "Боруссия" иккинчи турданоқ очко йўқотди.
Фикрлар