Бундеслига. "Боруссия" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига 3 очко қўлга киритди

Бундеслига 17-туридан ўрин олган "Майнц" - "Боруссия" Дортмунд беллашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 2-дақиқада Жэсон ҳисобни очди. Бироз ўтиб, аниқроғи, 4-дақиқада Рюэрсон мувозанатни тиклади. Беллашув тугаши арафасида Рейна гол уриб, "асаларилар"нинг ғалабасини таъминлади. 

Очколари сонини 31 тага етказиб олган дортмундликлар Германия чемпионати турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 20 очкоси бор "Майнц" 12-поғонани банд этган. 

 

  • Бундеслига
  • 17-тур

Майнц 05

  • Ли Джэ Сон 2'
1 : 2

25.01.2023 22:30

Боруссия Д

  • Юлиан Рюэрсон 4'
  • Джованни Рейна 90'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!