Бундеслига. "Боруссия"лар тўқнашувида Дортмунд клуби 0:2 ни 4:2 га айлантириб, ғалаба қозонди

Бундеслиганинг 12-турида Дортмунднинг "Боруссия"си Гладбахнинг "Боруссия"сини қабул қилди. Унда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Майдон эгалари сафида голларга Забитцер, Фюлкруг, Биное-Гиттенс ва Мален муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг икки голи Реитз ва Коне номига қайд этилди. 

Шу тариқа, Дортмунднинг "Боруссия"си 24 очко билан 4-поғонага чиқиб олди. Гладбахнинг "Боруссия"си эса 13 очко тўплаган ва жадвалда 11-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!