Бундеслига клуби 3 нафар аъзосида коронавирус аниқланганига қарамасдан, машғулотларни давом эттирмоқда
Германиянинг “Кёльн” клуби ўзида коронавирус билан боғлиқ 3 та ҳолат қайд этилганини маълум қилди.
Пайшанба куни жамоа аъзолари, футболчилар ва мураббийлар коронавирусга қарши тест топширган эди. Натижада эса уларнинг 3 тасида вирус борлиги аниқланган. Аммо, уларда касаллик аломатлари мавжуд эмас. Энди улар 2 ҳафталик карантинда бўлади.
“Кёльн” коронавирус чиққан одам футболчими ёки мураббий экани борасида ойдинлик киритмаган. Жамоа айни дамда машғулотларни давом эттирмоқда. Улар Бундеслигада 32 очко билан 10-ўринни эгаллаб туришибди.
Фикрлар