Бундеслига рекорди янгиланган баҳсда "Боруссия" Берлин клубига имкониятни бой берди

Германия бундеслигаси 13-турида "Боруссия Дортмунд" "Унион" меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйинда дортмундликлар тўпга эгалик қилишди, бироқ берлинликларнинг ҳужумлари хавфлироқ чиқди. 57-дақиқада Тайво Авонийи бурчакдан узатилган пасдан сўнг, дарвозани ишғол қилди. Уч дақиқадан кейин Юссуф Мукоко жарима майдони ичида тўпни тўхтатмасдан дарвоза йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 78-дақиқада Марвин Фридрих бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

Дортмундликлар сафидаги ягона гол муаллифи Юссуф Мукоко бундеслигада гол киритган энг ёш футболчи номини қўлга киритди.

Бундеслига 13 туридан сўнг, берлинликлар 21 очко тўплаб 6-ўринга кўтарилиб олишди, дортмунликлар эса 22 очко билан 5-ўринда қолди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!