Бундеслига рестарти яна кечиктирилди. Янги сана билан танишинг
Германия чемпионатининг тикланиш санаси яна ортга сурилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, мамлакат ҳукумати Бундеслига ўйинларини давом эттиришни 22 майга қолдирган. Ҳозирда аксарият жамоалар машғулотларни бошлаб юборишган, аммо ҳукумат қарорига кўра футболчилар мавсум давом эттирилишидан олдин 14 кунлик карантин муддатини ўтаб чиқишлари лозим. Ушбу карантин жамоа машғулотлар базасида ўтказилиши ҳам мумкин.
Бундан аввалроқ, биринчи ва иккинчи Бундеслиганинг барча 36 та клуби футболчилари ҳамда ишчилари коронавирусга қарши тестдан ўтказилган эди. Натижада, улардан 10 нафарида вирус борлиги маълум бўлди.
Фикрлар