Бундеслига суперклубини японларни ютиб қўйди
Япония пойтахтидаги Миллий стадионда «Токио» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой ўйинда немис клуби минимал ҳисобда ғалаба қозонди — 1:0.
Учрашувда ягона гол иккинчи бўлим бошлангач, 54-дақиқада қайд этилди. «Боруссия» ҳужумчиси Фабиу Силва жамоасига ғалаба олиб келган тўп муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунига кўра Дортмунднинг «Боруссия»си Бундеслигада 73 очко тўплаб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаган эди.
«Токио» эса 2026 йилги Жей-лига мавсумида А гуруҳида иккинчи поғонада финиш қилди. Ушбу мусобақа Япония чемпионати тизимини «күз–баҳор» форматига ўтиш арафасидаги ўтиш даври мавсуми сифатида ўтказилган.
Янги мавсумда Дортмунд клуби Бундеслиганинг 1-турида 29 август куни ўз майдонида «Гамбург»ни қабул қилади. «Токио» эса Жей-лига янги мавсумини 8 август куни «Матидa Зельвия»га қарши уй учрашуви билан бошлайди.

Фикрлар