
Бундеслига. Тухелнинг дебют ўйинида "Бавария" "Боруссия" устидан ғалаба қозонди
Бундеслиганинг 26-туридан ўрин олган "Бавария" - "Боруссия" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин мюнхенликларнинг йирик 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб, Упамекано 13-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Мюллер 6 дақиқада дубль қилиб, орадаги фарқни иккитага етказди. Иккинчи таймда Коман ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Меҳмонлардан Жан ва Мален Зоммер дарвозасини ишғол қила олди.
Эндиликда, "Бавария" турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар