Бундеслига юлдузи Англия футболининг шиддатини кўтара олмаяпти

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоага янги қўшилган Кай Хаверц асосий камчилигини йўқотиши кераклигини таъкидлади. Мутахассиснинг фикрича, германиялик плеймейкер жисмоний қувватини ошириши лозим.

- Асосий муаммо Хаверцнинг жисмоний кўрсаткичларини кўтаришимиз кераклигида. У катта истеъдод соҳиби, лекин у Англия футболи темпига кўникиши керак. Шунда нималарга қодирлиги аниқ кўринади.

У бир неча позицияда ўйнаганини кўрганман. Ўтган мавсум “Байер”да асосан ўнг қанотда ўйнади. Менинг ўз режаларим бор ва унга кўра, Кай олдинроқда, ҳужумчи ортида ўйнаши лозим, - деди Лэмпард.

Хаверц 4 сентябрь куни 80 миллион евро эвазига “Байер”дан “Челси”га кўчиб ўтган эди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)