Бундеслига."Боруссия" - "Шальке-04": Матнли трансляция

Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. Бундеслига 5-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Шальке-04" учрашуви матнли тарзда эхтиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 88'

    "Боруссия" ўйин сўнгида яна олдинга ўтмоқда.

  • 84'

    "Боруссия" ҳам темп пасайишига қарши эмасдек. Футболчилар олдинга ўтишга шошилмаяпти.

  • 80'

    Морей Тома Меньени алмаштирди.

  • 78'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Хуммелс ҳисобни йириклаштирди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Матс дарвозага жойлаб қўйди.

  • 77'

    Брандт ва Санчо ўрнига Азар ва Ройс майдонга тушди.

  • 74'

    "Шальке" шунчаки ўйинни тугатиб қўйиш учун ўйнамоқда. "Боруссия" эса, тўпни марказда назорат қилмоқда.

  • 71'

    Меҳмонлар жарима майдонига узатилган тўпларни базўр узоқлаштирмоқда.

  • 68'

    Холанднинг узоқ бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 64'

    "Шальке"нинг том маънода кучи етмаяпти. Тўлиқ устунлик "Боруссия"да.

  • 61'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Холанд ҳисобдаги фарқни оширди!

    Санчонинг узатмасидан сўнг, бирга-бир вазиятга чиқиб борган Эрлинг дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 58'

    Ҳисобда олдинга чиқиб олган "асаларилар" ҳужум қилишда тўхтамаяпти.

  • 55'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Аканжи ҳисобни очди!

    Дарвозабондан қайтган тўпни мезбонлар аъзоси дарвозага киритди.

  • 53'

    "Шальке" футболчиси воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 51'

    Дортмундликлар ҳимояда ҳам тартибли ҳаракат қилмоқда.

  • 48'

    Майдон эгалари иккинчи таймни ҳам фаолроқ бошлади.

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. Биздан узоқлашманг тез орада қайтамиз...

  • 41'

    Санчо жарима майдони чизиғи устида йиқилди. Ҳакам ВАРга қулоқ солиб, пенальтига тортадиган ҳеч нарса йўқлигини билдирди.

  • 38'

    Яна Рейнага нисбатан қоида бузилди. Жионинг жамоадошлари уни чалган Маскарель билан тортишиб кетди.

  • 36'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар, асосан, марказда тўпни олиб турибди.

  • 34'

    Дортмундликлар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 31'

    Маҳмуд Дауднинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 30'

    Холанд қулай позициядан зарба бера олмади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 27'

    Санчо жарима майдони ичига ёриб кирди ва шеригига тўп узатди. Аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

  • 25'

    Бурчакдан оширилган тўпга Матондо зарба йўллади. Аммо бироз ноаниқ.

  • 23'

    Асаблар таранглашмоқда. Бу сафарги жанжал оқибати язшилик билан тугамаслиги мумкин.

  • 20'

    Марказда Рейнага нисбатан Тшау қоида бузди. Футболчилар ўзаро тортишиб қолди.

  • 18'

    Рафа Геррейронинг узоқ масофадан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 15'

    Майдон эгалари бир неча киши бўлиб, марказдаёқ тўпни олиб қўймоқда.

  • 13'

    Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Маскарель огоҳлантирилди.

  • 11'

    Эрлинг Холанднинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 10'

    Дортмундликлар эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 7'

    Жио Рейна рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.

  • 3'

    Учрашувни мезбонлар тўп назоратини қўлга олиш билан бошлади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!