Бундеслигада футболчилар ҳар бир ўйиндан олдин коронавирусга қарши тест топширишади

Бундеслигада мавсум тиклангач, футболчилар қаттиқ назоратга олинади ва кескин изоляция чоралари белгиланади, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Юқоридаги манбага кўра, футболчилар ўйинлардан олдин меҳмонхонада изоляция қилинади ва учрашув арафасида улардан коронавирусга қарши тест олинади. Кейин эса натижаларга қараб, футболчининг ўйинда иштирок этишига рухсат берилади. Футболчилар ижтимоий масофани сақлаш мақсадида стадионга 3 та автобусда боришади. Улар майдонга алоҳида-алоҳида чиқиб келишади ва қўл бериб кўришмайди.

Лекин, ҳозирча Бундеслигада мавсумнинг қачондан давом эттирилиши бўйича аниқ хабар йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!