Бундеслигада истеъфо юз берди

"Штуттгарт" клуби бош мураббийи Маркус Вайнцирль истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра жамоа раҳбарияти Бундеслиганинг "Аугсбург"га қарши баҳсида учралган 0:6 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг шундай қарорга келган.

Эслатиб ўтамиз, "Штуттгарт" айни дамда Бундеслига мусобақа жадвалида 21 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!