Бундеслигада ўзини кўрсатган мураббий энди АПЛда иш бошлаши мумкин
Ads

Хабарингиз бор Англиянинг "Саутгемптон" клуби куни кеча бош мураббий Марк Хьюзни истеъфога чиқарган эди.

Берилган маълумотларга қараганда АПЛ клуби уэльслик мутахассис ўрнига бир неча мавсум давомида "РБ Лейпциг"ни муваффақиятли бошқарган Ральф Хазенхюттлни олиб келмоқчи. Улар бу борада 51 ёшли австриялик мутахассис билан келишувга ҳам эришишган. Унга кўра Хазенхюттль 5 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Тоттенхэм” – “Саутгемптон” учрашувига ташриф буюради.

Эслатиб ўтамиз, “Саутгемптон” айни дамда АПЛда 9 очко билан 18-поғонани эгаллаб турибди.