Бундеслигага энг тез югурадиган футболчи келгани маълум бўлди

Бундеслигада статистика билан шуғулланадиган мутахассислар мусобақанинг энг тезкор футболчиси кимлигини аниқлашди.

Унга кўра, “Штутгарт” ярим ҳимоячиси Силас Вамангитука жорий мавсумда энг тезкор эканини намойиш эта олди. Конголик ҳужумкор футболчи соатига 35,42 километр тезликни қайд этди. Бунеслигада илк маротаба иштирок этаётган футболчи жамоаси сафида еттита учрашувда иккита гол уришга эришган.

Шунингдек, гранд клублар нишонида турган “Лейпциг” ҳимоячиси Дайо Упамекано сотига 35, 34 километр тезлик билан иккинчи натижани қайд этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)