Бундеслигани қачондан кўришни бошлашимиз мумкин?

Германия футбол лигаси коронавирус сабаб тўхтатиб қўйилган чемпионатни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Ташкилот расмий сайтининг хабар беришича, биринчи Бундеслига ва иккинчи Бундеслигага мавсумни 30 апрелдан давом эттириш тавсия қилинган. Бироқ, ўйинлар мухлисларсиз ўтказилиши мумкин. Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, Германияда мавсумни 30 июнга қадар якунлаш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Бундеслига ўйинлари 2 апрелга қадар тўхтатилган эди. Бироқ, мамлакатдаги эпидемик вазият оғирлашгани сабаб бу муддат янада чўзилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)