Бундеслиганинг 13 клуби банкротликка яқинлашмоқда

Германия Бундеслига клублари тақдим этган молиявий маълумотларга кўра, лига аъзоларнинг 13 нафари банкрот бўлиш хавфи остида, деган хулосага келинган. Бу ҳақида Kicker нашри хабар бермоқда.

Нашр аниқ клуб номини келтирмаган, бироқ чемпионат майгача давом эттирилмайдиган бўлса, унда Бундеслига иккинчи дивизионида еттита клуб, июнгача қолдириладиган бўлса, унда яна икки клуб банкрот, деб эълон қилиниши мумкин.

Бундеслига биринчи дивизионида аҳвол бир мунча яхшироқ: лига май ойигача тикланмаса битта клуб, июнда эса учта клуб банкротлик ҳолатига тушиши мумкин.

Чемпионат раҳбарияти вазиятни юшматиш учун дастлабки ишларни амалга ошириб бўлди. Агар иш банкрот ҳолатигача етиб борадиган бўлса, жамоалардан жарима очколари олиб ташланмайди.

Олдинроқ, Германияга футбол 30 апрелгача қайтмаслиги маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!