Бундеслиганинг топ-клубини январда бирданига уч юлдуз тарк этмоқчи

Германиянинг энг кучли клубларидан бири “Лейпциг” қишки трансфер бозори даврида фаоллик кўрсатишига тўғри келади.

Январда бу жамоани бирданига уч нафар машҳур ўйинчи тарк этмоқчи.

Bild нашрининг ёзишича, португалиялик ҳужумчи Андре Силва, шимолий македониялик ярим ҳимоячи Эльиф Элмас ва тажрибали ҳужумчи Юссуф Поульсен клубдан кетиши айтилмоқда.

Бу ўйинчилар орасида фақатгина Поульсен мунтазам ўйин амалиётига эга бўляпти. Ҳозиргача даниялик ҳужумчи тўққиз маротаба майдонга тушди, бироқ улардан бирортасида ўзини кўрсата олгани йўқ.

Элмас ва Силва жорий чемпионатда иккитадан ўйин ўтказди ва асосий вақтини захирада ўтказмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!