Бундеслиганинг яна бир клуби маошларни камайтирди

Леверкузеннинг “Байер” клуби чемпионатда юзага келган тўхталиш сабаб раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар маошини камайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Бу масала 2 ҳафта давомида муҳокама қилинди ва якунда бир овоздан маъқулланди. Коронавирус туфайли юзага келган қийинчилик пайтида клубга ёрдам бериш учун футболчилар ўз маошларининг бир қисмидан воз кечишга рози бўлишди”, - дейди жамоа сардори Ларс Бендер.

Бундан аввалроқ, “Бавария” ва “Боруссия” Дортмунд клублари ҳам маошларни камайтиришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!