Буниси аниқ ШОК! "Пахтакор" футболчиси фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради!!!

Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг "Брентфорд" клубига ижарага берилди. Бу ҳақда "Пахтакор" клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбек футболи тарихида биринчи бор футболчимиз Ўзбекистондан Англияга тўғридан-тўғри йўл олди! "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси "Брентфорд" клубида давом эттиради.

Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар "Брентфорд"да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев "Пахтакор"да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади.

Шу тариқа иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган "Пахтакор" академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998913335306
31/01/2024 20:10
Узбек футболи учун яхши ютук. Омад тилаш керак.
Sherhon G'apparov
31/01/2024 21:49
Omad,faqat hursand bulamiz bundan,
Sevdiyor Mardonov
31/01/2024 20:37
Omad tilaymiz keyingi faoliyatiga
&
Боратов Даврон 1986 Кудаш
31/01/2024 19:44
Омад только удачи
Смешно трансфер
31/01/2024 22:24
Нимаси "смешно"?
Begmatov Avaz
31/01/2024 19:35
Омадизи берсин